23.04.2024 10:06
1547
«Абдуқодирни асосий таркибда, Аббосни захирадан майдонга туширишни режалаштирганмиз» — Кападзе Ветнам билан ўйин олдидан

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Кубоги U-23 3-туридан ўрин олган Ветнамга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Ҳамма соғ-саломат. Ўйинга тайёрмиз. Барчаси режа асосида давом этмоқда. Ветнам ҳам яхши жамоа. Осон бўлмайди. Керакли натижани қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

Легионерларнинг сафимизга қўшилганидан хурсандмиз. Жамоага куч қўшишади. Улар келишмаганида ҳам мақсадимиз ўзгармасди. 

Ротация? Ҳа, таркибда ўзгаришлар бўлади. Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибда тушириб, унга ўйин амалиёти бермоқчимиз. Аббос Файзуллаевни эса вазиятга қараб 2-бўлимда ўйнатмоқчимиз», — дейди Кападзе. 

Ўзбекистон — Ветнам баҳси бугун, 23 апрел куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади. Иккала жамоа ҳам аввалги икки турда ғалаба қозонган ва муддатидан олдин 1/4 финалга чиқиб бўлган. Бўлажак ўйин гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар