«VAR ҳаками «Лутон» мухлиси эканлиги ҳақида огоҳлантиргандик» — «Ноттингҳэм» «Эвертон» билан ўйиндаги ҳакамликдан норози
«Ноттингҳэм Форест» АПЛ 34-туридан ўрин олган «Эвертон»га (0:2) қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози.
«3 та нотўғри қарор — 3 та берилмаган пеналти. Биз буни қабул қила олмаймиз.
Ўйиндан олдин биз PGMOL'ни (Англия футболида ҳакамликка жавоб берувчи ташкилот) VAR ҳаками «Лутон» мухлиси эканлиги ҳақида огоҳлантиргандик, аммо у алмаштирилмади. Бизнинг сабр-тоқатимиз кўп марта синовдан ўтган. «Ноттингҳэм Форест» энди мумкин бўлган чораларни кўради», — дейилади клуб баёнотида.
Премер-лига якунланишига 4 та тур қолганида «Ноттинҳэм» (26) турнир жадвалининг 17-поғонасида ва Чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудидан бир очко узоқда жойлашган. «Лутон» (25) эса 18-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар