«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия Кубоги яримфиналида «Ковентри Сити»га (3:3, пен — 4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ажойиб ўйин, шу билан бирга ғалати. Биз узоқ вақт давомида ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва якуний қисмда шунчаки устунликни қўлдан чиқардик. Лекин матонат кўрсатиб, пеналтилар сериясида ғалаба қозондик.
75 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик ва кейинги 15 дақиқада содир бўлган воқеалар учун «Ковентри» ҳурматга сазовор. Яхшиланишимиз керак. Биз бу ҳақда кўп гапирамиз.
Бугун характер кўрсатган жамоамиз нотўғри менталитетга эга эмас, лекин ўйиннинг якуний қисмида интизом етишмади. Тўпни ушлаб туришимиз, тўғри узатмаларни амалга оширишимиз, гол уришга интилишимиз ва ишончли ҳимояланишимиз керак. Бу ўзаро таъсир ҳақида — уни яхшилаш керак.
Сериядан олдин футболчиларга режага амал қилишларини айтдим. Ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди. Каземиро одатда гол урарди, биз пеналтиларни яхши машқ қиламиз.
Муваффақиятдан хурсанд бўлишимиз мумкин, Англия Кубоги финалига чиқдик. Бу — катта муваффақият. Ҳатто Фергюсоннинг буюк «МЮ»си ҳам бунга атиги уч марта эришган. Биз эса икки йил ичида икки бор уддаладик.
Финалда ғалаба қозонишимиз керак. Ва биз 100% куч билан ўйнаганимизда буни уддалай оламиз», — деди манкунианликлар устози ITV эфирида.