Онана: «МЮ» ҳамон Англиянинг энг катта жамоаси»
Андре Онана «Манчестер Юнайтед» ҳақида гапирди.
Кеча, 21 апрел куни Манчестер клуби чемпионшип жамоаси «Ковентри Сити»ни пеналтилар сериясида енгиб Англия Кубоги финалига йўл олди — 3:3 (пен, 4:2).
«Биз ҳануз мамлакатнинг энг катта клубимиз ва доим ғалаба қозонишимиз керак.
Финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Ўзимизни яхши хис қиляпмиз.
Энг муҳими — ғалаба ва биз финалдамиз», — дейди камерунлик голкипер.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Англия Кубоги финалида кетма-кет иккинчи бор «Манчестер Сити»га қарши ўйнайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар