«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 32-туридан ўрин олган «Реал» (2:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа билан фахрланаман. Ўйлайманки, биз яхшироқ ўйнадик ва яхшироқ курашдик. Кўпроқ вазиятлар яратдик ва яхши ҳимояландик. Ўйинни назорат қилдик ва ғалабага ҳақли эдик.
Энди фақат иккинчи ўрин ҳақида ўйлашимиз мумкин. Менда аралаш ҳиссиётлар бор. Ўйинимизни ҳисобга олсак, мантиқий натижа ғалаба бўларди. Лекин ўзимизда ҳам, ҳакам ишида ҳам баъзи жиҳатлар борки, уларни назорат қила олмаймиз.
Баҳсли вазият? Жуда хафаман. Лигамиз энг зўр деб аталишини истасак... Тўп дарвозага кирганини ҳамма кўрди.
Ҳаммаси бизга қарши бўлди. Мавсум бошида «Хетафе» билан ўйиндан кейин ҳам кўраётганларим менга ёқмаётгани ҳақида айтгандим. Бугун ҳам тўлиқ мантиқсизлик бўлди», — деди каталонияликлар устози.
Маълумот учун, беллашувни Сесар Сото Градо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.