22.04.2024 11:36
2058
Теглар
Энрике: «Мураббий бўлганимдан бери танқид қилишади, аммо «ПСЖ» ҳамма совринни ютиши мумкин. Ит ҳурар, карвон ўтар»

Луис Энрике «ПСЖ»нинг Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиққани ҳақида гапирди.

Парижликлар финал йўлланмаси учун Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

«Тақдимот куни мен барча совринлар учун курашишимиз ҳақида аниқ гапиргандим. Мақсад шундай эди. Айни пайтда биз бунга эришиш жараёнидамиз. Жуда яхши ҳолатдамиз: бизда барча совринларни қўлга киритиш имконияти бор.

«Ўлим гуруҳи»да биздан юқори ўринни эгаллаган «Боруссия»ни енгишимиз керак. Яримфинал жуда қизиқарли ва қийин бўлади. 

ОАВни умуман ўқимайман. Мураббий бўлганимдан бери мени танқид қилишади. Шундай давом этсин. Итлар ҳуришади, карвон йўлида давом этади», — дейди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, «ПСЖ» бу мавсумда требл қилиши мумкин. Жамоа ЕЧЛда яримфиналга чиқишдан ташқари, Франция Кубогида финалга йўл олган. Лига 1да эса 11 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар