Де Йонг учун мавсум якунланди. У класикода жиддий жароҳатланганди
Френки Де Йонг учун мавсум якунланди.
«Барселона» хавбеки «Реал»га қарши баҳснинг (2:3) биринчи бўлимида Валверде билан тўқнашиб кетди ва жиддий жароҳат олди. Уни майдондан шифокорлар замблда олиб чиқишди.
Diario Sport хабарига кўра, тиббий кўрик натижалари нидерландияликнинг ўнг тўпиғи чўзилганини кўрсатган.
26 ёшли футболчининг соғайиб кетишига 5 ҳафта вақт кетади. Бу унинг ушбу мавсум бошқа ўйнай олмаслигини англатади, аммо Европа чемпионатига қадар тикланишга улгуриши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар