22.04.2024 23:30
1966
Теглар
Аббосбек Файзуллаев Ветнамга қарши ўйин олдидан: «Барибир, 1-ўринни эгаллаш яхшироқ деб ўйлайман»

Осиё кубоги U23 3-тури доирасидаги Ветнамга қарши ўйин олдидан таркибга қўшилган Аббосбек Файзуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ветнамга қарши ўйинга тайёргарликни бошладим. Мен бугун эрталаб етиб келдим. Ҳозир биринчи машғулотни ўтказяпман. Эртанги ўйинга тайёрланиб, ғалабага эришамиз деб умид қиляпман.

Клубим билан музокаралар яхши ўтганидан хурсандман. Эртанги ўйинга фақат ғалаба учун чиқамиз. Барибир биринчи ўринни эгаллаб чиқиш яхшироқ деб ўйлайман. Эртанги рақибимиз – Ветнам ҳам яхши рақиб, улар ҳам 6 очко тўплаган. Эртага яхши баҳс бўлади», - дейди Файзуллаев ЎФА матбуот хизматига берган интервюсида.

Маълумот учун, Ветнамга қарши 3-тур ўйини сешанба куни соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар