21.04.2024 10:15
3679
Почеттино: «Челси»га яққол пеналти берилмади. VAR'нинг нима кераги бор?»

Маурисио Почеттино ҳакам Майкл Оливернинг ишидан норози бўлди.

Англия Кубоги яримфинали доирасидаги «Манчестер Сити» – «Челси» (1:0) ўйинининг иккинчи бўлимида тўп Жек Грилишнинг қўлига тегганидан кейин бош ҳакам «шаҳарликлар» дарвозасига пеналти белгиламади.

TalkSport'га берган интервьюсида «кўклар» устози бу «яққол пенальти» эканлигини айтди ва «ВАРнинг нима кераги бор?» деб сўради. 

Почеттино ўйиндан кейин Оливер билан нима ҳақида гаплашганини ҳам тушунтириб берди.

«Мен суҳбатлашиш учун бордим. Чунки Хесус Перес ва менинг штабим пеналти борлигини айтишди. Оливердан сўрадим: «Нега буни мониторда ўзинг кўрмайсан?»

Кераксиз пайтда тўп ўтказиб юбордик. Бизга самарадорлик етишмади, кўп имкониятлар бўлди, лекин гол ура олмадик.

Ўйлайманки, ўйинда бироз яхшироқ бўлдик ва кўпроғига лойиқ эдик. 

Бу мағлубият бутун мавсум муаммоларини кўрсатмайди. Бугун биз жуда кучли жамоа — «Манчестер Сити» билан ўйнадик. Осон бўлмади, лекин жуда яхши ҳаракат қилдик ва рақобатбардош эдик. 

Еврокубоклар йўлланмаси? Бор эътиборимизни сешанба кунги баҳсга («Арсенал» билан) қаратамиз. Кўп ўйинлар қолмади ва бу яна қийин баҳс бўлади. Албатта, биз лигада кўпроқ ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз ва еврокубоклар ҳудудига яқинлашишимиз керак», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар