21.04.2024 13:59
949
Теглар
Маунт, Амрабат ва Камбвала Англия Кубоги яримфиналини ўтказиб юборишади

Мэйсон Маунт Англия Кубоги яримфиналида ўйнамайди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси жароҳати туфайли 21 апрелга белгиланган «Ковентри Сити»га қарши баҳсда иштирок этмайди.

Шунингдек, ҳимоячи Вилли Камбвала ва яримҳимоячи Софиан Амрабат ҳам соғлиғидаги муаммолар туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.

Романонинг таъкидлашича, «МЮ»да бу мавсумда ҳозиргача 60 дан ортиқ жароҳатлар ва касалликлар кузатилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар