21.04.2024 16:15
1663
Касиляс класико ҳақида: «Реал» — яққол фаворит. «Барса» бу ўйинга тушкун кайфиятда келмоқда»

Икер Касиляс «Эл Класико»дан нималар кутаётганини айтди. 

«Барселона» ЕЧЛдаги мағлубиятдан кейиноқ муҳим класикони ўтказади ва бу ўйин  олдидан улар ўзларини қандай ҳис қилаётганини қисқача айтиб бераман. Улар бу ўйинга тушкун, қайғули ва ғазабланган ҳолда келишади, чунки еврокубокда кейинги босқичга чиқа олишмади.

«Реал» мисолида эса бунинг аксини кўрамиз: улар ўйинга эйфория, энергия ва ишонч билан ёндашишади. Айни дамда яққол фаворит мадридликлардир. Агар улар ғалаба қозонишса, ўзларига чемпионликни кафолатлашади. Ҳатто дуранг ҳам «Барса»нинг имкониятларини камайтириб юборади. 

«Реал» мухлислари ва футболчиларини мағлубиятдан бошқа натижалар хафа қилмайди», — деди мадридликларнинг собиқ дарвозабони.

Класико 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ла Лига якунига 7 та тур қолганида пешқадам «Реал» (78) 2-ўриндаги Каталония клубини (70) 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар