Файзуллаев: «Атайин сариқ карточка олмадим. Мен бундай одам эмасман»
Аббос Файзуллаев атайин сариқ карточка олмаганини айтди.
ЦСКА яримҳимоячиси «Ахмат» билан ўйинда (1:2) РПЛда ушбу мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олди ва натижада «Спартак» билан бўлажак баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.
25 апрелдаги «Қизил-оқлар» билан ўйиндан сўнг футболчи Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси сафида Осиё Кубогида иштирок этиш учун кетиши керак эди. Энди у Доҳага эртароқ йўл олиши мумкинми? Аббос МатчТВ мухбири саволларига жавоб берди.
— Атайлаб сариқ карточка олдингизми?
— Йўқ, мен бундай одам эмасман.
— Энди миллий жамоага кетасизми?
— Билмайман, — деди Файзуллаев.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар