21.04.2024 12:06
3842
Теглар
«Бундай ўйнаб бўлмайди. Омон қолганимизга ҳайронман» — Гвардиола «Челси» билан ўйиндан сўнг тақвимдан норози бўлди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги яримфиналида «Челси» (1:0) устидан қозониоган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бизни бундай  ўйнашга мажбурлаб бўлмайди. Футболчиларнинг соғлиғи туфайли буни қабул қилиш мумкин эмас. «Реал»га қарши 120 дақиқа, ҳиссиётлар, мағлубият... Биламан, бу мамлакатда вазият ўзгача, лекин футболчиларнинг соғлиғига қараш керак. Бугун қандай қилиб омон қолганимизни тушунмаяпман.

Талаблар бирор нарсани ўзгартирадими? Менга фақат матбуот анжуманларидаги сўзларим таъсир қилади. Ўйинни якшанбага қўйса бўлмасмиди? Ахир «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Ковентри» ҳафта ўртасида ўйнамади.

Мен жуда кўп ўйладим. Икки мавсум олдин чоршанба куни «Боруссия Д» билан, шанба куни «Ливерпул»га (Англия Кубоги яримфиналида) қарши ўйнаганимизни эслайман. Танаффусгача мерсисайдликлар 3:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Улар бизни йўқ қилишган. 

Психологик жиҳатдан тикланиш жуда қийин. Родри бугун яна ўйнади, бир неча ҳафта жароҳат олган Кайл Уокер қандай қилиб омон қолганини тушунмаяпман.

Биз футбол ўйнашни хоҳлаймиз. Футбол ўйнашни яхши кўрамиз, аммо уларнинг сони жуда кўп», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар