«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 34-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу — Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятга жуда яхши муносабат. Жамоа билан фахрланаман. Биз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эдик ва яна дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик.
Албатта, «Бавария»дан учралган мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди, ҳаммасини деталлар ҳал қилди, аммо олдинда АПЛда 5 та ўйин бор ва биз яна турнир жадвалида биринчи ўриндамиз.
Ҳаттоки 2:0 ҳисобида ҳам ғалабага ишониб бўлмайди. «Вулверҳэмптон» — ўзгаришлар киритиб, муаммо туғдирадиган яхши жамоа.
Биз ҳимояда жуда мустаҳкам ўйнаяпмиз. Энди қолган барча ўйинларимизда фақат ғалаба қозонишимиз керак. 2024 йилда ажойиб формадамиз, бироқ ҳали ҳам биринчи эмасмиз (1 очкога ортда қолаётган «Манчестер Сити»нинг захира ўйини бор). Премер-лиганинг даражаси шундай», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини BBC.