20.04.2024 14:31
2316
Теглар
Влаҳович топ-5 лигаларда сўнгги 2 мавсумдаги энг яхши натижани қайд этди 

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович А Серия 33-турида «Каляри»га қарши баҳсда (2:2) жаримадан гол урди. 

Шу тариқа, сербиялик футболчининг А Серияда сўнгги 2 мавсумдаги жарима зарбаларидан киритган тўплари сони 4 тага етди. Бу Европа топ-5 лигаларидаги ушбу давр учун энг яхши кўрсаткичдир. 

Шунингдек, Влаҳович бу мавсум А Серияда 28 та ўйин ўтказиб, 16 гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар