20.04.2024 13:06
1610
Теглар
«Милан» мавсум якунида Пиолини истеъфога чиқаради

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли мавсум якунида жамоани тарк этади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Милан» раҳбарияти Пиоли билан келишувни бекор қилишга қарор қилган. Мураббий мавсум якунида истеъфога чиқарилади.

Миланликлар 32-турдан кейин 69 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса-да, пешқадам «Интер»дан 14 очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли 2019 йилда жамоада иш бошлаган эди. У 2021/22 йилги мавсумда клуб билан чемпионликка эришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар