19.04.2024 11:29
1803
Клопп: «Аталанта» яримфиналга чиқишга 100% лойиқ эди. Энди бор эътиборимизни АПЛга қаратамиз»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аталанта» (1:0, биринчи ўйин — 0:3) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Олдимизга катта тўсиқ қўйганимиз аниқ эди. Йигитлар кўрсатган хоҳиш ва куч билан бугунги ўйин менга жуда ёқди. 

Қийин бўлди ва баъзи пайтларда жуда шошиб қолдик. Жавоб ўйинида ғалаба қозондик ва бу биз кўрсатмоқчи бўлган реакция эди. Оғир бўлди, шундай бўлишини билардик. «Аталанта» яримфиналга чиқишга 100% лойиқ эди.

Бор эътиборимизни чемпионатга қаратишимиз керак ва бундан буён айнан шундай қиламиз. «Фулҳэм» билан ўйинга тикланишимизга саноқли кунлар бор. Бу бутунлай бошқача баҳс бўлади, лекин қийин ўтади. 

Менда аралаш ҳиссиётлар бор. Биз мусобақани тарк этдик, аммо ўйиндан мамнунман. Дублиндаги финалга боришни истагандик, лекин бу амалга ошмади. Энди бизда битта мусобақа қолди ва тўлиқ унга шўнғиб кетамиз», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар