19.04.2024 09:46
1991
Теглар
Гасперини: «Ливерпул» тўсиғидан ўтиш ҳам медалга лойиқ»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пиеро Гасперини Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Ливерпул»га (0:1, биринчи ўйин — 3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз машҳур мураббий ва ажойиб жамоа тўсиғидан ўтдик. Жуда хурсандмиз ва эртадан кейинги ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.

Бироз шиддатли ўйин бўлди.  Ўзингизни турли йўллар билан ҳимоя қилишингиз мумкин: ё орқага чекинасиз ёки босим ўтказасиз. Биз иккинчи вариантни танладик. Жисмонан кучли эдик ва тезликни сақлаб қолдик.

Фаолиятимда совринлар бўлмаслиги мумкин, лекин бир нечта медаллар бор ва менимча, «Ливерпул» устидан ғалаба ҳам медалга лойиқ.

Шубҳасиз, биз учун нимадир ютиш муҳим. Ғалаба йигитларнинг ҳамжиҳатлиги билан боғлиқ. Танаффусда улардан «бироз орқага чекинасизми? Босим сезсангиз, чуқурроқ ҳимояланасизми?» деб сўрадим. Улар «йўқ» дейишди! Мен учун мана шу жавоб — соврин, чунки улар мен каби ўйлашади, ўзларига ёққан ёндашувга амал қилишади», — дея бергамоликлар устозининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар