19.04.2024 14:21
2330
Теглар
«Арсенал» Исак, Влаҳович ва «Кристал Пэлас» вингерига қизиқмоқда

«Арсенал» ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда.

The Guardian хабарига кўра, Лондон клуби ёзда ҳужумчи ва вингер сотиб олишни режалаштирган. Жамоа хўжайинлари Микел Артета шогирдлари ривожланиш йўлида кейинги қадамни қўйиши учун катта кучларга муҳтожлигини билишади.

«Тўпчилар»нинг марказий ҳужумчи позицияси учун трансфер мақсадларидан бири «Нюкасл»дан Александр Исакдир. Швециялик форвард клубга 100 млн фунт стерлингга тушиши мумкин. Олдинроқ лондонликлар «Спортинг» ҳужумчиси Виктор Гокерешга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

«Арсенал» учун яна бир муқобил вариант «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаҳович бўлиши мумкин. «Брентфорд» футболчиси Иван Тоунига бўлган қизиқиш пасайган.

Лондонликлар ўнг қанот ҳужумини кучайтириш учун «Кристал Пэлас»дан Майкл Олисе номзодини кўриб чиқмоқда. Унинг шартномасида товон пули 65 млн фунтни ташкил қилади. 22 ёшли французни «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам кузатиб бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар