18.04.2024 13:33
25822
«Вердер» Наби Кейтани мавсум охиригача жамоадан четлатди

«Вердер» ўйинни ўтказиб юборгани учун Наби Кейтани жазолайди.

«Вердер»нинг 29 ёшли яримҳимоячиси Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган «Байер»га (0:5) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушмаслигини билгач, Леверкузенга боришдан бош тортган эди. 

Sky Sports хабарига кўра, Бремен клуби гвинеялик футболчини мавсум охиригача асосий жамоа сафидан четлатди. Бундан ташқари Наби катта миқдорда жарима тўлаши керак бўлади. Катта эҳтимол билан у ёзда жамоани тарк этади.

Бу мавсумда «Ливерпул»нинг собиқ яримҳимоячиси Германия чемпионатининг 5 та ўйинида қатнашиб, ўртача 21 дақиқадан ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар