18.04.2024 15:47
3049
Теглар
Сото Градо «Реал» - «Барселона» учрашувини бошқаради. У класикода илк марта ишлайди

Испания ҳакамлар қўмитаси (RFEF) хабарига кўра, Сесар Сото Градо Эл-Класикода ишлайдиган бўлди.

Ла Лига 32-тури доирасидаги «Реал» ва «Барселона» ўртасида «Сантьяго Бернабеу»да ўтадиган учрашувни Сото Градо бошқариб борадиган бўлди. У фаолияти давомида илк марта класикода бош ҳакам сифатида ишлайди.

Градо бунгача «Реал»нинг 15та ўйинини бошқарган ва мадридликлар 9та ўйинда ғалабага эришган. «Барселона» эса Сото ҳакамлигидаги 7 ўйинда 2та ғалабага эришган.

Маълумот учун, Мадрид клуби 78 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Барселона» 70 очко билан 2-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар