18.04.2024 16:36
8274
Теглар
Родри: «Сити» яримфиналга чиқиши керак эди. Тўғрисини айтсам, майдонда фақат битта жамоани кўрдим»

Родрининг фикрича, «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқишга ҳақлироқ эди.

«Шаҳарликлар» чоракфинал жавоб баҳсида «Реал»га пеналтилар сериясида мағлуб (1:1, пенальти бўйича - 3:4) бўлиб, турнирни тарк этди.

«Тўғрисини айтсам, майдонда фақат битта жамоани кўрдим. Улар ўйин давомида яхши ҳимояланашди, сабр билан ҳаракат қилишди. «Реал»га қарши ўйнаш қанчалик қийинлигини барча билади.

Ўйиндаги устунлик ва вазиятлардан келиб чиқсак, кейинги босқичга биз чиқишимиз керак эди. Аммо бу турнирнинг қийинлиги ҳам шунда. «Реал» қандай ўйнашни билди ва мен уларни табриклайман», - дейди «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар