«Реал» шифокорлари Карвахал ва Винисиуснинг ҳолати ҳақида маълумот берди
«Реал» ҳимоячиси Дани Карвахал ва ҳужумчиси Винисиус Жуниор ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:1, пен — 4:3) қарши ўйинда жароҳат олишганди.
The Athletic журналисти футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Мен жамоа шифокорларидан Вини ва Карвахалнинг жароҳатлари ҳақида сўрадим. Шифокорлар иккала ўйинчи ҳам кийиниш хонасида баланд мусиқа остида рақсга тушаётганини айтишди», — дейди журналист.
Маълумот учун, Мадрид клубини якшанба куни Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши ўйин кутиб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар