«Реал» Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини олдидан «Манчестер Сити»нинг қайси ўйинини ўргангани маълум бўлди.
Marca хабарига кўра, Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби жавоб ўйини олдидан «Арсенал»нинг «Манчестер Сити»га қарши учрашувини таҳлил қилиб, лондонликларнинг Гвардиола жамоасига қарши ҳимоядаги ўйинини ўрганган. Шу тариқа, Анчелотти Манчестердаги баҳсда Артета қўллаган тактикада тўп суришга қарор қилган.
АПЛ 30-тури доирасида 31 март куни бўлиб ўтган «Манчестер Сити» - «Арсенал» баҳсида Артета ҳимоявий ўйин эвазига «шаҳарликлар»га қарши ишончли ўйин кўрсатган ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди – 0:0.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» сафарда «Манчестер «Сити» билан 1:1 ҳисобини қайд этган ва ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалабага эришиб, яримфиналга йўлланма олди.