Хави Чемпионлар лигасида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятдан сўнг бугунги машғулотни бекор қилди.
АS хабарига кўра, Хави дастлаб «Реал»га қарши ўйин олдидан футболчиларга бир кун ҳам дам бермасликка қарор қилганди. Бироқ «Барселона»нинг ЕЧЛни тарк этиши жамоадаги муҳитга салбий таъсир қилган.
Хусусан, «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинидан (1:4) кейин Илкай Гундўғаннинг танқидий гапларидан баъзи футболчилар норози бўлган. Шу муносабат билан мураббийлар штаби жамоадаги кескинликни бартараф этиш мақсадида бугунги машғулотни бекор қилишга қарор қилишди.
Қайд этилишича, бугун «Барса» қароргоҳига фақат жароҳатидан тикланишда давом этаётган Сержи Роберто, Педри ва Гави борган.
Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби 21 апрел, якшанба куни Ла Лига 32-турида Мадридда «Реал» меҳмони бўлади.