Гвардиола: «Қўлимиздан келганини қилдик, ҳар жабҳада ажойиб ўйнадик, аммо «Реал»ни табриклайман»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал» (1:1, пен — 3:4, биринчи ўйин — 3:3) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ғалабани хоҳлагандим, лекин «Реал»ни табриклайман. Қўлимиздан келганини қилдик ва ҳар томонлама ажойиб ўйнадик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик — шундай.
Футболда асосийси — голлар ва рақиб пеналтиларни биздан бироз яхшироқ тепди. Улар яримфиналга чиқишди, биз эриша олмадик. Ҳаммасини деталлар ҳал қилди.
Баъзида пеналтиларда ғалаба қозонасиз, баъзида эса йўқ», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар