18.04.2024 18:04
4778
Теглар
Футзал бўйича Осиё кубоги-2024. Қирғизистон Япониядан устун келди, Тожикистон Жанубий Кореяни мағлуб этди, Эронда ғалаба

Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги-2024 1-тур учрашувлари давом этмоқда.

Куннинг сенсацион натижаларини қўшниларимиз қайд этишди. С гуруҳида Тожикистон Жанубий Кореяни мағлубиятга учратган бўлса, Қирғизистон турнирнинг амалдаги чемпиони Япония устидан ғалабага эришди. Кейинги турда 20 апрел куни Тожикистон Қирғизистонга қарши майдонга тушади.

D гуруҳида эса амалдаги вице-чемпион Эрон қўшни Афғонистондан устун келиб, турнирни ғалаба билан бошлади.

Осиё кубоги-2024. 1-тур

С гуруҳи. 1-тур

Тожикистон – Жанубий Корея – 2:0

Голлар: Алиев 5, Сардоров 8

Япония – Қирғизистон – 2:3

Голлар: – Жанат Улу 12, Алимов, 20, Кубаничов 30.

D гуруҳи. 1-тур

Эрон – Афғонистон – 3:1

Голлар: Карими 9, Аҳмад Аббоси 20, 21 – Ғуломий.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар