18.04.2024 13:44
6819
Беллингҳэм: «Ҳамма «Сити»ни финалга чиқариб юборганди»

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:1, пен — 4:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Хавотирландик демаган бўлардим, биз доимо ўз кучимизга ишонамиз.

Бу ўйиндан олдин ҳамма «Сити» фаворит дея бизни ҳисобдан чиқарди. Деярли ҳамма уларни финалга чиқариб юборди. Бизда ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ, лекин «Бавария»нинг даражасини ҳурмат қиламиз. Яримфиналга ҳам худди шундай эътибор билан ёндашишимиз керак.

«Сити»ни мағлуб этиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак. Ўйин охирига келиб оёқда зўрға турдим, шунинг учун ғалаба — катта мукофот.

Мадриддаги фаолиятим бундай бошланишини орзу ҳам қила олмасдим. Нафақат голлар ва ўйинлар туфайли, балки бу клубда ўйнаганингизда пайдо бўладиган туйғу туфайли. Ҳар куни клуб рамзи туширилган футболка кийганимда, катта миннатдорчилик ҳис қиламан», — дея англиялик футболчининг сўзларини келтиради HaytersTV.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар