«Арсенал»нинг мағлубиятидан кейин Австрия жамоаси 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧга йўлланма олди
2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Европадан қатнашадиган барча 12 клуб аниқланди.
Сўнгги 12-йўлланма «Залцбург»га насиб этди. Бу «Арсенал»нинг «Бавария»дан мағлубиятга учраб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишидан кейин (0:1, 2:2) маълум бўлди. Агар Лондон клуби ЕЧЛда ғолиб чиққанда, жаҳон чемпионатига йўлланма олган бўларди. Аммо жамоа ютқазди ва натижада 12-йўлланма УЕФА рейтингига кўра Австрия вакилига насиб этди.
2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати июн-июл ойларида АҚШда 32 жамоа ўртасида ўтказилади. Ҳозирда 26 иштирокчи маълум.
Аввалроқ КЖЧ-2025да Европадан «Челси», «Реал», «Манчестер Сити», «Бавария», «ПСЖ», «Интер», «Порту», «Бенфика», «Боруссия Д», «Ювентус» ва «Атлетико» ҳам қатнашиши аниқ бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар