18.04.2024 19:55
4633
Теглар
Анри: «Сити» яхшироқ ўйнагани ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо энг яхши жамоа яримфиналга чиқди»

Тьерри Анри «Манчестер Сити» - «Реал» (1:1, пен: 3:4) учрашувидан кейин мадридликларнинг манчестерликларга қарши тартибли ҳимояланганини эътироф этди.

«Манчестер Сити» қандай ўйнагани менга ёқади, улар ажойиб ҳаракат қилишди. Аммо яхши ҳимояланиб ҳам, ўйинни назорат қилиш ва керакли натижага эришиш мумкин. Буни «Реал» кўрсатди.

Биламан, одамлар «Сити» яхшироқ ўйнаганини айтишади ва бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Аммо ҳимояланиш ҳам ўйиннинг бир қисми. Мадридликлар ҳимояда рақибга кўп имконият беришмади. Менимча, ҳимояда тартибли ўйнаган ва майдондаги энг яхши жамоа кейинги босқичга чиқди», - дейди франциялик собиқ ҳужумчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар