«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:1, пен — 4:3, биринчи ўйин — 3:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Яхши старт олдик, ҳисобни очдик, кейин эса қийнала бошладик, курашдик, ўзимизни фидо қилдик... Жуда ортда ҳимояландик. «Ман Сити» тўпни кўпроқ назорат қилди, аммо тўп билан муомала уларда ҳар доим кўпроқ бўлади. Менимча, биз жуда яхши ҳимояландик.
«Реал» ҳеч ким кутмаган нарсани кўрсатиб, шу тарзда омон қолганини кўп марта кўрганмиз. Пеналтилар сериясида ғалабамизга ишончимиз комил эди.
Албатта, менга жамоанинг маҳорат кўрсатишдан ташқари, бундай жанг қилиши жуда ёқади. Бу — «Этиҳад»да ғалаба қозонишнинг ягона йўли.
Пеналтичиларни ўзимиз танладик. Ҳамма тепмоқчи эди. Рюдигер ҳайрон қолдирди.
Гвардиола мени кейинги босқичга чиққаним билан табриклади ва омад тилади. У ҳар доимгидек ўзини жентлменлардек тутди. Унинг клуби ҳам шундай.
Класикодан олдин жисмоний муаммоларимиз йўқ. Якшанбага қадар тикланишга вақтимиз бор. Тинч ухлаймиз, тикланамиз ва жуда яхши натижага эришганимизни тушунамиз.
Ҳамма бизни чиқиб кетади деб ўйлаганди, лекин сиз ҳеч қачон «Реал»ни ҳисобдан чиқармаслигингиз керак, чунки бу клуб ҳеч қачон йўқ бўлмайди», — деди мадридликлар устози Movistar эфирида.