Терзич: «Ғурур билан айтаманки, «Атлетико»дек жамоа тўсиғидан ўтишга ҳақли эдик»
«Боруссия Д» бош мураббийи Эдин Терзич ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Атлетико»га (4:2, биринчи ўйин — 1:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда хурсандман ва жуда фахрланаман. Бугунги атмосфера ажойиб эди. Бугун бизни ортга қайтариши мумкин бўлган икки лаҳза бўлди, аммо биз кучли эдик ва якунда кейинги босқичга чиқдик.
Ғурур билан айтишим мумкинки, биз «Атлетико»дек жамоадан ўтишга ҳақли эдик.
Энди «ПСЖ» билан тўқнаш келишимиз керак. Уларга қарши гуруҳдаги биринчи ўйинимиз (0:2) омадсиз кечган. Иккинчи баҳсда (1:1) яхшироқ мослашиб, ғалабага яқин келгандик.
Ўйлашимча, ҳозир гуруҳ босқичида «ПСЖ»га қарши ўйнаганимиздан кўра яхшироқ кўриняпмиз», – деди дортмундликлар устози.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар