«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Боруссия Д» (2:4, биринчи ўйин — 1:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа охиригача ғалаба қозонишга ҳаракат қилди, аммо ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмади. «Боруссия» ҳисобни тенглаштирганимиз ва жарима майдончасида кучли ўйнаётганимизга реакция кўрсатди.
Улар дастлабки вазиятданоқ унумли фойдаланишди. Бизда ҳам имконият бўлди, аммо гол уролмадик. Ҳисоб 2:2 бўлганидан кейин ҳам уларнинг ҳужумлари гол билан якунланди. Рақобатбардош бўлиш учун футболчилар кўп меҳнат қилишди ва биз қўлимиздан келганини қилдик. Бошқа айтадиган ҳеч нарса йўқ.
Умумий ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, бунга яқин эдик, лекин улар биздан устун эди. Агар бирор жамоа сизни мағлуб этса, уларни табриклаш керак», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.