17.04.2024 13:02
929
Лэмпард Канада миллий жамоаси таклифини рад этди

Фрэнк Лэмпард Канада миллий жамоасини бошқаришдан бош тортди.

Тhe Telegraph хабарига кўра, «Челси»нинг собиқ футболчи ва мураббийи АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан мезбонлар бош мураббийлигига номзод эди. 

Бироқ музокаралардан сўнг Лэмпард бу таклифни рад этди, чунки у Канада миллий жамоасида ишлашни мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун қулай имконият деб ҳисобламади.

Фрэнкнинг сўнгги иш жойи «Челси» бўлган. Англиялик мутахассис Грем Поттер истеъфога чиқарилганидан кейин 2022/23 йилги мавсум охиригача вақтинчалик бош мураббий бўлиб ишлаганди. 

Лэмпард ўтган ой Бразилия ва Белгияга қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан Англия миллий жамоаси билан машғулот ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар