Испаниялик собиқ ҳакамлар Араухонинг четлатилиши ҳақида: «Қоидабузарлик йўқ эди»
Испаниялик собиқ ҳакамлар ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Барселона» — «ПСЖ» (1:4) баҳсининг 29-дақиқасида Роналд Араухога кўрсатилган қизил карточка бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Иттуралде Гонсалес: «Бу эпизодда Араухо тўп учун курашаётганда «ПСЖ» ҳужумчисининг елкасига қўлини қўйди ва рақиб йиқилиб тушди. Менимча, бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ.
Агар ҳакам қўполликни кўриб ҳуштак чалган бўлса, қизил карточкага шубҳа йўқ».
Павел Фернандес: «Роналд қўлини рақиб елкасига қўйди. Бу қоидабузарлик эмас. Араухо уни туртмади, босмади, ушламади... Ҳеч нарса йўқ».
Эслатиб ўтамиз, беллашувни руминиялик Иштван Ковач бошқарди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар