17.04.2024 09:42
10633
Теглар
Хави: «Ҳакам ўйинни «ўлдирди». Бутун мавсумдаги ишимиз унинг қарори билан якунлангани ачинарли»

«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «ПСЖ» (1:4, биринчи ўйин — 3:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Норозиман ва ғазабдаман, чунки бу ўйин бутун қарама-қаршиликни белгилаб берди. Тўлиқ таркиб билан ўйнаганимизда яхши ҳаракат қилаётгандик. Бу ўйинда қизил карточка ва ҳуштак чалишлар жуда кўп бўлди. Четлатишдан кейин бутунлай бошқача ўйин бўлди.

Нима дейишимиздан қатъи назар, четлатиш ҳамма нарсага соя солади. 10 киши билан жуда қийин. Бутун мавсумдаги ишимиз ҳакамнинг қарори билан якунлангани ачинарли. Мен ҳар дақиқада 11га 11 ўйнашни хоҳлайман. Қизил карточканинг ҳожати йўқ эди.

Мен ҳакамга бу жуда ёмон қарорлигини, фожиа эканлигини айтдим. У қарама-қаршиликни «ўлдирди». Ҳаммасини ўзгартирди. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин буни айтишимиз керак, биз жим туролмаймиз.

«Барса» яна уриниб кўради. Биз Чемпионлар Лигасида жуда муносиб қатнашдик деб айтган бўлардим», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca. 

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби ҳимоячиси Роналд Араухо 29-дақиқада қизил карточка олди ва ўша вақтда жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар