Энрике: «Мукаммаллик сари яна бир қадам ташладик. Ҳар қандай сценарийга тайёр эдик»
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Барселона»га (4:1, биринчи ўйин — 3:2) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинни ажойиб бошладик. Тўп ўтказиб юборган бўлсак ҳам, ҳар қандай сценарийга тайёр эдик.
Ламин Ямал қойилмақом ўйнади ва дарвозамиз ишғол этилди, аммо «ПСЖ» бошидан охиригача анча кучли ўйин ўтказди. Мухлислар фахрланишади.
Мен одатда ҳакамнинг қарорларини баҳоламайман. Ўзимни унинг ўрнига қўйишга ҳаракат қиламан. Ҳакамларга ҳеч нарса демасликка ҳаракат қиламан, лекин футболчиларимга ҳис-туйғуларини жиловлашларини айтаман. Бугун биз мукаммаллик сари олға қадам ташладик», — дея парижликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар