16.04.2024 17:53
2622
Теглар
Ўзбекистон Суперкубогига «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилади

ПФЛ Ўзбекистон Суперкубоги қаерда ўтишини маълум қилди.

«Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди. 

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион «Сўғдиёна» бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди. 

Шу тариқа Лига Тошкентдаги «Бунёдкор» аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент «Насаф» учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам «Бунёдкор» Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант. 

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор «Пахтакор» ва «Насаф» тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда «Пахтакор», Жиззахда эса «Насаф» совринга эга чиққан. 

Тошкентдаги беллашув 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар