«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 33-туридан ўрин олган «Эвертон»га (6:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рақиб дарвозаси олдида жуда самарали ҳаракат қилдик. Хурсандман. «Қуруқ ўйин» ва ғалаба».
— Палмер шунчалик кўп гол уришини кутганмидингиз?
— Йўқ. Коулнинг яхши ўйнаши кутилганди, лекин у қойилмақом ҳаракат қилмоқда. Жамоа учун ажойиб ишларни қилади. Унинг 4 та гол урганидан хурсандман.
— Пеналти талашиш борасида қандай фикрдасиз?
— Афсусдаман. Ёш жамоа кўп нарсаларни ўрганиши керак, жараён давом этмоқда. Ўйиндан кейин футболчилар билан бу ҳақда гаплашдим. Бу охирги марта бўлишини истардим. Мухлислардан узр сўрайман.
Кейинги сафар ҳамма нарса аниқ бўлиши керак. Футболчилар ўрганиши ва профессионал бўлиши керак. Биз жамоавийликка йўналтирилган бўлишимиз керак.
Улар пеналтиларни Палмер амалга ошираётганини билишарди. Бу — жараёнлар ҳали ҳам давом этаётганига яққол мисол. Ҳали ўрганишимиз керак», — дея лондонликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.