16.04.2024 18:59
5459
Ҳожимат Эркинов Осиё кубоги U23 турнирида иштирок этади

Қатарда старт олган Осиё кубоги U23 баҳслари учун Ўзбекистон олимпия жамоаси таркибига яна бир легионер жалб этилди.

«ЎФА Хожимат Эркиновнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришди, футболчимиз яқин вақт ичида олимпия жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда», - дейилади ассоциация хабарида.

Қайд этилишича, айни пайтда легионерларимизнинг клублари билан музокаралар давом этмоқда. 

Аввалроқ, ЎФА Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановни олимпия жамоасига таклиф этиш борасида музокара ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунгача Иброҳимхалил Йўлдошевнинг таркибга жалб этиш бўйича музокаралар ижобий якунланганди.

Маълумот учун, Ҳожимат БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар