16.04.2024 15:01
3856
«Олдимизга юксак вазифа қўйилган» – Кападзе Осиё кубоги U23 тайёргарлиги, рақиблар ва Малайзияга қарши ўйин ҳақида

Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Мусобақа ҳақида:

— Ассалому алайкум. Авваламбор, барча жамоаларни мусобақа бошланиши билан табриклайман. Турнирни ўз уйида қабул қилаётган Қатарга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барча футболчиларим соғ-саломат, биз мусобақага тайёрмиз. 

Тайёргарлик ҳақида:

— Ушбу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Олдимизга юксак вазифа қўйилган. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун футболчиларимизда иқтидор ва маҳорат етарли. 

Рақиблар ва Малайзияга қарши ўйин ҳақида:

— Албатта, ҳар бир жамоа турнирни яхши бошлаб олишга ҳаракат қилади. Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Осиё кубогида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бироқ айтганимдек, бизда ўз олдимизга қўйилган вазифамиз бор. 

Илк ўйиндаги мотивация ҳақида:

— Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, бизда бу борада тажриба бор. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ. Барча жамоаларга омад тилайман, - дея Кападзенинг сўзларини келтирган ЎФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси 17 апрел куни Малайзияга қарши майдонга тушса, 20 апрелда Кувайт, 23 апрел куни эса Ветнамга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар