16.04.2024 12:22
1847
Нунес — топ-5 лигада вазиятлардан фойдана олмаслик бўйича «пешқадам» 

Дарвин Нунес топ-лигаларда голли вазиятлардан фойдаланиш бўйича энг ёмон натижани қайд этмоқда. 

«Ливерпул» ҳужумчиси бу мавсумда рақиблар дарвозаси олдида 31 бор яққол имкониятга эга бўлди ва бор-йўғи 6 тасидан фойдаланди. Яъни уругвайлик футболчи имкониятларнинг 19,4% фоизини голга айлантирди. 

Топ-10 қуйидагича: 
1. Дарвин Нунес («Ливерпул») – 19,4% (31 вазиятдан 6 та гол).
2. Душан Влаҳович («Ювентус») – 21,7% (5/23).
3. Акор Адамс («Монпеле») – 26,1% (6/23).
4. Николас Жексон («Челси») – 29,2% (7/24).
5. Пер-Эмерик Обамеянг («Марсел») – 32,1% (9/28).
6–7. Роберт Левандовски («Барселона») – 33,3% (9/27).
6–7. Саму Омородион («Алавес») – 33,3% (8/24).
8. Алваро Мората («Атлетико») – 34,4% (11/32).
9. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») – 34,8% (16/46).
10. Винисиус Жуниор («Реал») – 36,4% (8/22).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар