16.04.2024 19:21
6039
«Насаф» – «Навбаҳор» учрашуви бош ҳаками 7та турга четлатилди, «Андижон» – «Динамо» ўйини лайнсменига хатоси учун чора кўрилди

ЎФА Ҳакамлар қўмитаси Ўзбекистон кубоги 1-тур ўйинларида хатога йўл қўйган ҳакамларга нисбатан чора кўрди.

Ўзбекистон кубоги 1-тури якунларига кўра, юзага келган 5та баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори:

1. Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон кубоги H гуруҳи доирасида бўлиб ўтган «Андижон» – «Динамо» баҳси биринчи ёрдамчи ҳаками Руслан Серазитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда Руслан Серазитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Ўзбекистон кубоги H гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Насаф» – «Навбаҳор» баҳси бош ҳаками Темур Тўхтасинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 3 июнга қадар, яъни Суперлига баҳсларидан 5 та тур ҳамда Ўзбекистон кубогидан 2 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

3. Ўзбекистон кубоги D гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Зомин» баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

4. Ўзбекистон кубоги E гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Локомотив-БФК» – «Чиғатой» баҳси бош ҳаками Акмал Раҳимов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,9 (қониқарли) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.1-бандига мувофиқ, барча мусобақаларнинг 1 та тур баҳсларидан четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 25% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди, - дейилади Ҳакамлар маркази хабарида. 

Аввалроқ, Қаршидаги ўйинда (0:1) андижонлик бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг «Навбаҳор» дарвозаси томон белгиланган пеналтиси нотўғри белгилангани, аксинча бир дақиқадан сўнг юзага келган вазиятда «Насаф» фойдасига «Навбаҳор» дарвозаси томон пеналти белгиланмагани қайд этилганди. Андижондаги учрашувда эса Серазетдинов мезбонларнинг ҳужуми пайтида офсайд байроқчасини кўтариб, хатога йўл қўйгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, кубок ўйинларида VARдан фойдаланилмаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар