16.04.2024 17:18
1846
«Наполи» Ким Мин Жэни «Бавария»дан ижарага олмоқчи

Ким Мин Жэ ёзги трансфер ойнасида «Наполи»га қайтиши мумкин.

Calcio Napoli 24 хабарига кўра, Италиянинг амалдаги чемпиони мавсум бошида «Бавария»га 50 миллион еврога трансфер қилинган кореялик ҳимоячини ижарага олишни режалаштирган. 

Неапол клуби Ким Мин Жэни ижарага олиш бўйича Мюнхен клуби билан келишувга эришиб, сўнг футболчининг ўзидан йиллик маошини (8,5 млн евро) камайтиришни сўрамоқчи. 

Маълумот учун, кореялик ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 21 ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар