16.04.2024 11:16
2221
Гарначо «Борнмут» билан ўйиндан сўнг тен Ҳаг танқид қилинган постларга лайк босди ва кейин узр сўради

Алехандро Гарначога ижтимоий тармоқларда Эрик тен Ҳагни танқид қилувчи постлар маъқул бўлди.

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси АПЛ 33-тури доирасида «Борнмут»га қарши ўйинда (2:2) танаффусда алмаштирилди. У 9-дақиқада хатога йўл қўйди ва бу Доминик Соланкенинг голига олиб келди.

Ўйиндан сўнг бош мураббий Эрик тен Ҳаг аргентиналик футболчининг ўйинини танқид қилди ва унинг эрта алмаштирилишини «ўнг қанотни тузатиш» зарурати билан изоҳлади.

ESPN хабарига кўра, «Борнмут» билан ўйиндан сўнг (2:2) Гарначо нидерландиялик мутахассис танқид қилинган бир неча постларга лайк босган, бироқ тез орада лайкларини қайтариб олган. 

Таъкидланишича, футболчи узр сўраган. «МЮ» бу воқеани «клубнинг ички иши» деб айтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар