16.04.2024 11:09
2281
Теглар
Эван Ндика шифохонадан чиқди

Эван Ндика шифохонадан чиқди.

14 апрел куни «Рома»нинг «Удинезе»га қарши сафар учрашуви вақтида 24 ёшли ҳимоячи ўзини ёмон ҳис қилди — дастлаб ўтирди, кейин кўкрагини ушлаб майсага йиқилди. Шифокорлар ивуарлик футболчини замбилда олиб чиқиб кетишди ва баҳс (1:1 эди) тўхтатилди. 

Рим клуби ўйинчининг соғлиғи борасида баёнот берди. Кардиологик текширувларда юрак патологиялари аниқланмаган. Ҳимоячига кўкрак қафасида кичик жароҳат ташхиси қўйилди. У шифохонадан чиқарилди.

«Рома» «Удинезе» клуби ва ҳакам Пайреттога профессионаллиги учуе, шунингдек, стадиондаги томошабинлар ва Удинедаги Санта-Мария-делла-Мизерикордия шифохонаси тиббий ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар