16.04.2024 20:19
1259
Теглар
Бернарду: «Ҳозирдан требл ҳақида ўйлаш тўғри эмас. Бир ҳафтада ҳаммасидан мосуво бўлиш мумкин»

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва требл ҳақида ўйлашга шошилмаслик кераклигини айтди. 

«Биз учун дам олиш кунлари яхши ўтди. Рақибларимизни очко йўқотади деб ўйламагандик. Шу кунгача ўз ишимизни қилишимиз ва уларнинг қоқилишини кутишимиз керак эди. Энди вазият ўзгарди — ўз вазифамизни тўғри бажарсак, АПЛда ғолиб бўламиз. 

Олдинда узоқ йўл бор. «Арсенал» билан ўйинда сўнг ҳаммаси тугагандек эди. Ҳозир эса пешқадамга айландик. Эҳтимол, 2 ҳафта ичида яна ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. 

Ҳозирдан требл ҳақида ўйлаш тўғри эмас. Эртага «Реал» билан ўйин, кейин эса Англия кубогида доирасида «Челси»га қарши яна бир қийин баҳс кутиб турибди. Бир ҳафта ичида 3 та турнирда ҳам мағлуб бўлиб, ҳаммасидан мосуво бўлиш мумкин. 

Шундай экан, ўйиндан ўйинга диққатни жамлашимиз керак», — деган португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» эртага, 17 апрел куни ЕЧЛ 1/4 финал дориасида «Реал»га қарши жавоб беллашувини ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар