15.04.2024 13:59
6824
Видал ЕЧЛ финалида собиқ жамоалари ўйнашини айтди

Артуро Видал «Барселона»нинг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишига ишонмоқда.

Ҳозирда «Коло-Коло»да ўйнаётган яримҳимоячи TikTok'да ЕЧЛнинг ушбу мавсуми ғолибини танлаган видеосини жойлаштирди.

Чилилик футболчининг фикрига кўра, финалда «Барселона» ва «Бавария» тўқнаш келади ҳамда Каталония клуби ғалаба қозонади. Артуро иккала клубда ҳам ўйнаган. 

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида «Барса» «ПСЖ»ни мағлуб этди (3:2), «Бавария» эса «Арсенал» майдонида дуранг ўйнади (2:2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар