Қатарда Осиё кубоги U23 ўйинларига старт берилди.
Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берадиган турнирнинг А гуруҳида 1-турнинг икки учрашуви ўтказилди.
Австралия олимпия жамоаси Иордания билан дуранг қайд этди – 0:0.
Очилиш ўйинида эса мезбон Қатар олимпия жамоаси Индонезия устидан ғалабага эришди – 2:0. Шу куни индонезияликлар икки четлатишдан кейин учрашувни 9 киши бўлиб якунлашди.
Осиё кубоги U23. 1-тур
А гуруҳи. 15 апрел
Қатар U23 – Индонезия U23 – 2:0
Голлар: Холид Али Сабоҳ 45+1 пеналти, Аҳмад Ар-Рави 54
Четлатишлар: Женнер 46, Рамазон Сананта 90+6 (иккиси ҳам Индонезия)
Австралия U23 – Иордания U23 – 0:0.
Шу тариқа, Қатар илк турдан кейин гуруҳда пешқадамга айланиб олди.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси 1-турда 17 апрел куни Малайзияга қарши майдонга тушади. Ўйин чоршанба куни соат 18:00да бошланади.