15.04.2024 19:47
1787
Теглар
Хави «ПСЖ»га қарши жавоб ўйини ҳақида: «Энрике – жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири, у ғалаба учун барча ишни қилади»

Хави «ПСЖ»га қарши ЕЧЛ чоракфинал жавоб ўйини олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиндан нима кутяпман? Бу биз учун катта имконият. Ўз уйимизда ўйнашимиз бизга устунлик беради. Аммо «Монжуик» – бу «Камп Ноу» эмас.

Луис Энрике ғалаба учун барча ишни қиладиган мураббий. У жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири. Бу баҳсдан умидимиз катта. Эртанги оқшом биз учун ўзгача аҳамиятга эга бўлиши мумкин», - дейди Каталония клуби бош мураббийи. 

Эслатиб ўтамиз, Париждаги баҳсда Хави шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Сешанба оқшомидаги ўйин соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар